“Қора Пантера” саратондан вафот этди

Маданият-санъат

image

"Қора Пантера"даги роли билан машҳур бўлган Америкалик актёр Чедвик Боузман 43 ёшида саратон касаллигидан вафот этди. 

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган баёнотга кўра, у оиласи билан истиқомат қиладиган Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. 

Боузманга 4 йил олдин ичак саратони ташхиси қўйилган, лекин у буни оммага маълум қилмаган. Бу янгилик кино оламини ва мухлисларни ҳайрон қолдирди. Режиссёр Джордан Пил "бу жуда қаттиқ зарба" эканлигини айтди. 

Марҳумнинг 2018 йилда ижро этган "Қора Пантера" фильмидаги роли унга катта машҳурлик олиб келган эди. Фильмда у бош қаҳрамон Қирол Т’Чалла (Қора пантерра) ролини ўйнаган.

У ҳеч қачон касаллиги ҳақида оммага гапирмагани учун, унинг ўлими тўғрисидаги хабар кўпчилик учун даҳшатли бўлди. Лекин мухлислар бу йил унинг вазни сезиларли даражада камайганини пайқашган ва бундан ташвишга туша бошлашган эди. 

У содиқ мухлислари қалбида узоқ йиллар яшайди.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Чедвик Боузман

Баҳолаганлар

430

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг