Қора денгиздан 30 млрд долларлик газ кони топилди – Эрдўған
Олам
−
18 Май
7739Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Қора денгизда 75 миллиард куб метр ҳажмдаги табиий газ захиралари аниқланган. Бу ҳақда у кеча, 17 май куни Истанбулда бўлиб ўтган чиқиши давомида айтиб ўтган.
“Гектепе-3 конида 49 кунлик бурғилаш ва синовлардан сўнг 75 миллиард куб метр газ захираси аниқланди. Бу газ ҳажми бутун Туркия бўйича хонадонларни 3,5 йил давомида газ билан таъминлашга етади. Захираларнинг қиймати 30 миллиард долларга баҳоланмоқда”, деган давлат раҳбари.
У, шунингдек, ҳозирда Қора денгиздаги газ конлари орқали йилига 9,5 миллиард куб метр газ олинаётганини ва бу ҳажм 4 миллион хонадонга хизмат қилаётганини билдирган. Режага кўра, бу кўрсаткич 2028 йилга келиб тўрт баробарга оширилади.
2021 йил июнь ойида ҳам Эрдўған Қора денгизда 135 миллиард куб метр ҳажмга эга газ кони топилганини эълон қилган эди. Ўшанда у Туркия томонидан Қора денгизда аниқланган умумий газ захиралари ҳажми 540 миллиард куб метрга етганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг бир қанча нашрлари Туркия томонидан Қора денгизда топилган газ захиралари 45 йил давомида жаҳон истеъмолини қоплай олиши ҳақида ёзган эди.
LiveБарчаси