Қонликўлда Damas ёниб кетди

Жамият 3695
image

Жорий йилнинг 12 июнь куни соат 11:44 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида Damas автомобили бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса туман ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 автомобиль йўлининг 847-кмда юз берган. 1991 йилда туғилган ҳайдовчи А.Е. Damas русумли транспорт воситасини 2 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётган вақтида автомобилнинг двигатель қисмидаги симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Қонликўл тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×