Қозоғистонда “Қонли январь” воқеалари бўйича нечта ўзбекистонлик терговга тортилгани маълум бўлди

World

image

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари январь ойидаги тартибсизликлардан сўнг 19 нафар хорижлик фуқарога нисбатан ишларни тергов қилмоқда. Уларнинг 11 нафари Ўзбекистон фуқароси. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси вакили Серик Шалабаев маълум қилган. 

“Жиноят ишида 19 нафар хориж фуқароси бор. Улардан 11 нафари Ўзбекистон, тўрт нафари Россия, икки нафари Қирғизистон ҳамда бир нафардан Хитой ва Тожикистон фуқаролари”, деган у. 

Қайд этилишича, уларнинг хатти-ҳаракатлари тартибсизликлар ва ўғирликларда иштирок этиш фактлари бўйича баҳоланади. 

“Бу маълумотлар якуний эмас, чунки тергов ҳали ҳам давом этмоқда”, деган Шалабаев. 

Январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди, уларнинг иштирокчилари полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилди ва ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилди. 7 январга келиб вазият барқарорлашди, 19 январдан бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу воқеалар натижасида 230 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.


Rate Count

121

Rating

3

Rate this article

Share with your friends