“Қонли январь” қурбонларининг оилаларига 15 минг доллардан пул берилади
Олам
−
28 Февраль 2022
9321“Қозоғистон халқига” жамоат ижтимоий жамғармаси “қонли январь” фожиасида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 7 миллион тенге (тахминан 15 минг доллар) товон тўлайди. Бу ҳақда бугун, 28 февраль куни фонд Матбуот хизмати хабар берди.
Вафот этган ҳарбий хизматчи, ички ишлар органлари ходими, миллий хавфсизлик органлари ходими, воқеа қурбони бўлган фуқароларнинг ҳар бири учун оиласига 7 миллион тенге миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.
Оғир яраланган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар ва миллий хавфсизлик органлари ходимлари, шунингдек, ярадор болаларнинг ҳар бири учун оиласига 3 миллион тенге (6,4 минг доллардан ортиқ) маблағ юборилади”, дейилади хабарда.
Жамғармага Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ), Қозоғистон Республика гвардиясидан 21 киши ҳалок бўлгани ва 43 нафари оғир яралангани ҳақида маълумот келиб тушган.
“Жамғармага Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ), Қозоғистон Республика гвардиясидан 21 киши ҳалок бўлгани ва 43 нафари оғир яралангани ҳақида маълумот келиб тушган.
Қозоғистоннинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Аружан Саиндан уч нафар ҳалок бўлган ва тўрт нафар яраланган бола, шунингдек, бир ўлдирилган кўп болали оиланинг онаси ҳақида маълумот олинган.
Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Эьлвира Азимовадан тартибсизликлар пайтида тасодифий қурбон бўлган 29 нафар фуқаро ҳақида маълумот юборилди. Ушбу рўйхатдан учтаси Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил рўйхатида, иккитаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг рўйхатида такрорланган”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Жамғарма январь воқеаларида тасодифий қурбон бўлган ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда, чунки якуний рўйхатлар расмий манбалардан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан олинади.
Қозоғистондаги намойиш
Қозоғистонда 2022 йилнинг биринчи кунларида оммавий норозилик намойишлари бошланди — мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баробар ошишига қарши чиқди. Кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга, жумладан, эски пойтахт ва Республиканинг энг йирик шаҳри Олма-отага ҳам тарқалди: у ерда талончилик бошланди, намойишчилар давлат муассасаларига ҳужум қилишди, қурол-яроғларни олиб кетишди. Бунга жавобан расмийлар 19 январга қадар бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди ва аксилтеррор операциясини бошлади. БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистондаги намойишлар чоғида 1000 га яқин одам жароҳатланган. Мамлакат Бош прокуратураси маълумотларига кўра, тартибсизликлар натижасида 4578 киши жароҳатланган, 225 киши ҳалок бўлган, улардан 19 нафари хавфсизлик хизмати ходимлари.
5 январь куни эрталаб Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва Хавфсизлик кенгашига ўзини раҳбар этиб тайинлади. Ўз раҳбарлигидаги Хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғилишида Тўқаев Қозоғистондаги вазиятни давлат яхлитлигига путур етказувчи деб баҳолади ва “террорчилик таҳдидини енгишда” КХШТдан ёрдам сўраганини айтди. КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш учун Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди.
7 январь куни Тўқаев террорчилар, жумладан, хориждан келганлар ҳам қаршилик кўрсатишда давом этаётганини айтиб, қуролини ташламаганларни йўқ қилишга ваъда берди. Бундан ташқари, Президент фуқароларнинг тинч шаклда билдирилган барча талаблари тингланганини таъкидлади.
13 январь куни КХШТ миссияси муваффақиятли якунлангани эълон қилинди. 19 январь куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Республикада хорижлик ҳарбий хизматчилар қолмаганини очиқлади.
LiveБарчаси