“Қонли урушни тўхтатинг”. Курскликлар Путинга мурожаат билан чиқди
Олам
−
14 Ноябрь
15576Россиянинг Курск вилоятидаги Олговка қишлоғи аҳолиси Президент Владимир Путинга эвакуациядан кейинги қийинчиликлар ҳақида шикоят қилиб, ундан урушни тугатишни сўради. Аҳолининг мурожаати “Говорит НеМосква” Telegram-каналида эълон қилинди.
“Уч ойдан бери гўё дўзахдамиз, қаерга мурожаат қилишни, нажотни қаердан топишни билмаймиз... Фарзандларимиз тинч осмонни кўришини, ракета хавфи сигналини эшитмаслигини истаймиз. Ушбу вазиятни ўрганиб чиқинг ва чегарадош ҳудуд аҳолиси овозини эшитинг. Бу азобни ўз ихтиёримиз билан тортаётганимиз йўқ”, дейди улар.
Улар, шунингдек, қишлоқлар жанговар ҳаракатлар оқибатида вайрон бўлгани учун уйсиз қолганини, яшаш жойини ижарага олишга ҳар кимнинг ҳам қурби етмаётганини ва кўчирилган одамлар ишга олинмаётганини маълум қилган. Бундан ташқари, аҳоли баъзи қўшнилари ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолганини таъкидлаган.
“Кимдир (урушни) икки-уч кун давом этади деб ўйлаб қолиб кетди,” дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин 2025 йил 20 январда Дональд Трампнинг АҚШнинг 47-президенти сифатида инаугурацияси олдидан бир қисми Украина Қуролли кучлари томонидан босиб олинган Курск вилоятини Россия назоратига қайтармоқчи экани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь