Қодиров ва унинг оиласини қўриқлаш учун бюджетдан қанча маблағ кетган?

Олам

image
0:00
0:00
download

2017 йилдан бери Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг оиласини ҳимоя қилиш учун бюджетдан камида бир миллиард рубль - йилига тахминан 200 миллион рубль сарфланган. Ушбу пуллар эвазига Чеченистон раҳбари ва унинг қариндошлари Россия гвардиясининг 388 тадан 430 тагача аскарлари томонидан қўриқланган. 

Жорий йил февраль ойида Қодировнинг қароргоҳида хизмат кўрсатувчи бўлимлар, шунингдек унинг оила аъзоларининг шахсий уйлари билан Росгвардия бир йил муддатга умумий қиймати 201,4 миллион рубль бўлган бир нечта шартномалар тузган. 

Рамзан Қодировнинг онаси Оймони Қодирова ва унинг оиласини ҳимоя қилиш учун масъул муассаса томонидан юқоридаги маблағнинг ярмидан кўпи, яъни, 102,1 миллион рубль ажратилган. 

2017 йилда Чеченистон бўлимлари 200 нафар соқчини 101,6 миллион рублга ёллаган. Уларнинг 62 таси Чеченистон раҳбарининг қароргоҳини қўриқлаш учун юборилган, қолганлари Грознийдаги Қодиров маъмурияти биносини қўриқлаган. 

Кейинчалик, муҳофаза қилинадиган объектларнинг манзиллари харид материалларидан олиб ташланган. 

Шу билан бирга, ҳужжатларда "Чеченистон Республикаси биринчи Президенти Қодиров Аҳмаднинг бева аёлининг ижтимоий ва бошқа кафолатлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ муҳофаза қилинадиган объектлар ҳақида сўз юритилган. 

Ушбу қонунга биноан Оймони Қодирова ва унинг оила аъзолари хавфсизлик билан таъминланган, шунингдек Қодировнинг онаси коммунал тўловлардан ҳам озод қилинган ва унга қарилик учун ойлик нафақа, бепул тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

618

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг