Қодиров  Украина армиясига аталган “Янги йил совғалари” ҳақида гапирди (видео)

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, чеченларнинг “Ахмат” махсус бўлинмаси Клешчеевкага ҳужум қилмоқчи бўлган Украина Қуролли кучлари ҳарбийларини йўқ қилмоқда. Бу ҳақда у бугун, 29 декабрь куни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди. 

Чеченлар етакчисининг айтишича, “Ахмат” махсус бўлинмасининг “Чевик” отряди Россия Қуролли кучлари 2-армия корпусининг 4-бригадаси билан биргаликда махсус "ҳарбий операция" ўтказмоқда . 

Бунинг ортидан Украина Қуролли кучлари катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Рус қўшинлари ҳаво разведкаси ёрдамида "душман" қўшинлари концентрациясини нишонга олмоқда.

“Яқинлашаётган байрам муносабати билан йигитларимиз чақирилмаган меҳмонларга “совға” улашишда давом этяпти”, деган Қодиров.

У Украина Қуролли Кучлари фронтнинг ушбу секторида катта йўқотишларга учраётгани ва чечен ҳаво разведка гуруҳи белгиланган схема бўйича украинларнинг тўпланган жойини аниқлаб, зарба бераётганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари жорий йилнинг август ойида Путин учун жонини беришга ҳам тайёр эканини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чеченистон Қодиров Украина армияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made