Қодиров чиройли аёлларга “суяги йўқлиги”ни айтди
Олам
−
15 Декабрь 2023
28717Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳаётни, гўзал аёлларни севишини ва чиройли кийинишга ҳаракат қилишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналидаги жонли эфирда сўз очди.
“Мен соғлом фикрли, чуқур диндорман. Мен бу ҳаётни севаман, гўзал аёлларни севаман. Мен чиройли кийинишга ҳаракат қиламан. Бу ҳаёт кўпчилик қатори менга ҳам ёқади”, деган Рамзан Қодиров ҳеч қандай ёмон иш қилмасликка ҳаракат қилишини, бироқ у авлиё ёки маънавий устоз эмаслигини таъкидлаб.
Шунингдек, у соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Мен ҳозир тирикман ва яхшиман", деган Қодиров.
Бундан ташқари, у 2024 йил охирида таътилга чиқмоқчи эканлигини маълум қилди.
“Келгуси йил охирида таътилга чиқмоқчиман. Мен ишга ташқаридан қарашни хоҳлайман. Нима кераклигини, қандай лойиҳаларни ҳал қилиш кераклигини, нима етишмаётганини тушунмоқчиман”, дейди Қодиров.
Маълумот учун, Рамзан Қодиров 2023 йил июль ойида таътилга чиққан эди. Ўшанда ҳукумат раиси Муслим Хучиев Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.