Қодиров бедаво дардга йўлиққани ростми? У миш-мишларга изоҳ берди (видео)
Олам
−
15 Март 2023
16263Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг даволаб бўлмайдиган касалликка учрагани ҳақидаги миш-мишларни рад этди. У соғлом ва кучга тўла эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram-каналида ёзди ва ушбу изоҳ тасвирланган видеони жойлади.
Қодиров киноя билан унинг касаллиги ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига умид қилганларни хафа қилганидан афсусда эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, у аввалгидек спорт билан шуғулланмоқда, тоғларга чиқяпти, шунингдек, Чеченистонни ривожлантиришдаги муҳим масалаларни ҳал қилмоқда.
Бундан ташқари, республика раҳбари қўлида тиббий асбоб эмас, балки электрон намоз ҳисоблагичи борлигини тушунтирди. Унинг ёрдами билан Қодиров неча марта саловот ўқиганини кўради.
Эслатиб ўтамиз, баъзи оммавий ахборот воситалари Қодировнинг буйрагида муаммо борлиги ҳақида маълумотлар тарқатган эди. Ушбу версия фойдасига, февраль ойида Чеченистон раҳбари Россия Президенти Владимир Путиннинг Москвадаги Федерал Мажлисга мурожаатини ўтказиб юборгани ҳақида маълумотлар келтирилди. Бошқа нашрлар эҳтимолий касаллик ҳақида гапириб, Қодировнинг вазни ортиб кетганига эътибор қаратди.
Айтиш жоизки, жорий йилнинг 13 март куни Чеченистон раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан учрашгани ҳақида ҳисобот берди. Сўнг у давлат раҳбарига республикадаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва ўтган йил якунлари, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантириш тўғрисида маълумот берганини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь