“Шоушенкдан қочиш”: ўзбекистонлик маҳкумлар қамоқдан қочадими?

Жамият

Ўзбекистон маҳкумларга қўллайдиган усулларнинг биридан воз кечяпти north_east

Ўзбекистон маҳкумларга қўллайдиган усулларнинг биридан воз кечяпти

Ижтимоий тармоқларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар колониядан қочгани ёки қочишга урингани ҳақидаги хабарларга тез-тез дуч келамиз. Бу каби ахборотлар Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларининг қўриқлаш тизими шубҳа остида қолишига ҳам сабаб бўлади. Хўш, бугунгача Ўзбекистон қамоқхоналаридан қанча маҳкум қочган ва бу маълумотлар жамоатчиликка очиқланадими?

Айни пайтда Ўзбекистондаги қамоқхоналарда 26 мингдан зиёд маҳкум сақланади. Республикада мавжуд бўлган 54 та жазони ижро этиш колониясидан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхоналари ҳисобланади.

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (ЖИЭД) Тарбиявий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султоновнинг QALAMPIR.UZ'га маьлум қилишича, шу вақтгача жазо муддатини ўтаётганлар орасида ёпиқ турдаги колониялардан қочган маҳкумлар бўлмаган. Қочишга уринганларнинг барчаси манзил колонияларида сақланаётган маҳкумлар ҳисобланади. 

“Биринчи навбатда бир нарсани тушунтириш керак. Жазони ижро этиш муассасаларининг ўзи учга бўлинади: тергов ҳибсхонаси, умумий қаттиқ тартибли колония ва манзил колония. Манзил колония бу – очиқ, девори қўриқланмайдиган, оддий фуқаролар билан бир қаторда ташкилотларда ишлаш ваколатига эга бўлган, таълим олиш учун озодликда ҳаракатланиш ҳуқуқи бўлган шахслар жазони ўтайдиган жой. 

Бугунгача маҳкум қочгани ҳақидаги хабарларнинг аксарияти оммавий ахборот воситалари томонидан нотўғри талқин қилинмоқда. Қочишга уринишлар манзил колониядаги маҳкумлар томонидан амалга оширилмоқда. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, манзил колониядаги маҳкумларнинг бир оёғи озодликда. Улар тўрт девор билан қўриқланмайди ва маҳкумнинг устидан қатъий назорат ўрнатилмаган.

Бугунгача, ЖИЭД тизимидаги ёпиқ турдаги колониялардан қочишга уриниш ҳолатлари кузатилмаган”, Департаментнинг Тарбиявий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов.

Қонунчиликда манзил-колонияларда жазони ўтаётган маҳкумларни сақлаш шартлари аниқ қилиб белгиланган. Жиноят-ижроия кодексининг 114-моддасида, манзил-колониялардаги маҳкумлар:

• соқчисиз, аммо назорат остида сақланишлари;

• тонгдан кечки уйқугача бўлган вақт мобайнида колония ҳудуди доирасида эркин юриш ҳуқуқидан фойдаланишлари;

• агар улар бажараётган иш ёки олаётган таълим тақозо этса, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз юришлари;

• фуқаролар киядиган кийимда бўлишлари;

• ёнларида пул ва қимматли буюмлар сақлашлари, пулдан чекланмаган ҳолда фойдаланишлари;

• чекланмаган миқдорда телефон орқали сўзлашишлари, посилка, йўқлов ва бандероллар олишлари ҳамда жўнатишлари;

• чекланмаган миқдорда учрашув олиш ҳуқуқига эга эканликлари белгиланган. 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 105-моддасида Жазони ўташ тартибини бузганлик учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларга қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши белгиланган:

• огоҳлантириш;

• ҳайфсан;

• енгиллаштирилган сақлаш шароитини бекор қилиш;

• интизомий бўлинмага киритиб қўйиш;

• сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказиш;

• сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ қамоқхоналар манзил колонияси

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг