Қобулда яна портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор
World
−
06 August 2022 11041 1 minute
Бугун, 6 август куни Афғонистон пойтахти Қобулда портлаш юз берди. Оқибатда камида олти киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
Қайд этилишича, портлаш шаҳарнинг ғарбий қисмидаги гавжум савдо кўчасида содир бўлган. Одатда бу ҳудудда шиа жамоати аъзолари тўпланади.
“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Кеча, 5 август куни ҳам Қобулда портлаш юз берганди. Портлашда саккиз киши ҳалок бўлган, 18 киши жароҳатланган. Полиция маълумотларига кўра, снаряд портлатилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Қобулдаги сикҳлар ибодатхонасида, 29 май куни Голайе парки ҳудудида портлаш содир бўлган эди.
Live
All