Қобулда масжид портлатилди. Имом ҳалок бўлди
Жамият
−
12 Июнь 2020
7682Бугун, 12 июнь куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги масжидда портлаш юз берди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
Қобул ғарбий қисмидаги Шер Шаҳ Сури масжидида бомба портлатилиши натижасида тўрт киши, шу жумладан имом ҳам ҳалок бўлди. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, саккиз киши турли жароҳатлар олган.
Портлаш ким томонидан амалга оширилгани аниқ эмас. Ҳеч бир гуруҳ бу ҳодисани ўз зиммасига олгани йўқ.
Маълумот учун, Шер Шаҳ Сури масжиди Афғонистондаги катта масжидлардан бири ҳисобланади. Охирги ойда Афғонистонда портлашлар сони кескин ортди. Бундан аввалроқ, 2 июнда бошқа бир масжидда ҳам портлаш юз берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь