Қобулда автобус ағдарилиб, 26 йўловчи ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 27 август куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳри яқинида йўловчи автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Amu” хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа эрталаб Аргандий ҳудудида содир бўлган. Автобус Афғонистоннинг жануби, Ҳилмонд ва Қандаҳордан келаётган йўловчиларни олиб кетаётган эди.

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг ички ишлар вазирлиги вакили Абдул Матин Қонийга кўра, бахтсиз ҳодисага эҳтиётсизлик сабаб бўлган. ЙТҲда 27 киши жароҳат олган. Воқеанинг қолган тафсилотлари очиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 август куни Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида Эрон ҳудудидан депортация қилинган қочқинларни олиб кетаётган йўловчи автобус юк машинаси ва мотоцикл билан тўқнашиб, ёниб кетиши оқибатида камида 71 киши, жумладан 17 бола ҳалок бўлганди. Вилоят полициясига кўра, ҳалокатга автобуснинг “ҳаддан ташқари тез ҳаракатлангани ва ҳайдовчининг бепарволиги” сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Қобул Аргандий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг