Қобул аэропортида аёллар ишга қайтди (фоторепортаж)
Олам
−
15 Сентябрь 2021
11801Афғонистон пойтахти Қобулда жойлашган Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортда аёллар яна ишга қайтди.
Америка қўшинлари Афғонистондан тўлиқ олиб чиқилгандан сўнг, аэропорт “Толибон” ҳаракати назорати остига ўтди, энди эса у аста-секин нормал иш жараёнига қайтмоқда. Аэропорт маъмуриятига кўра, 30 га яқин аёл турли бўлимларда иш бошлаган. Яқин кунларда уларнинг сони 60 тага етади.
Аэропорт директори Мавлавий Абдулҳади Ҳамаданнинг “Анадолу”га маълум қилишича, аёллар ислом қонунларига кўра ишлаш ҳуқуқига эга ва аэропортнинг барча собиқ ходимлари ўз лавозимларига қайтган.
Ҳамадан “Толибон” давлат идораларида лавозим эгаллаган барча аёлларни ишга қайтишга чақирганини эслаган.
“Биз аэропорт ходимларини ҳам ишга қайтардик. Барча ходимларимиз одатдагидек ишламоқда”, деган у.
Исми сир қолишини истаган аэропорт ходимларидан бири иш жойига қайтганидан хурсанд эканини айтган ва “Толибон” иш ҳақи масаласини ҳал қилишини хоҳлашини билдирган.