Қишнинг қоқ ўртасида Тошкентнинг икки туманида иссиқлик қуввати узилади
Жамият
−
10 январ 2020 8676 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати Яккасарой ва Миробод туманларидаги айрим манзилгоҳларда вақтинча иссиқлик таъминотида узилиш кузатилиши ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, Ш.Руставели кўчасида шикастланган магистрал иссиқлик қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 2020 йил 10 январь куни соат 21:00 гача айрим манзилгоҳларда иссиқлик таъминотида вақтинча узилиш кузатилади.
Манзиллар:
- Ш.Руставели кўчаси
- Шахрисабз кўчаси
- Буюк Турон кўчаси
- Кунаева кўчаси
- Миробод мавзеси
- Марказ-7 даҳаси
“Тошиссиккуввати" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди!”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август