Қишлоқларда 24 соат ишлайдиган врачлик пунктларини ташкил этиш таклиф қилинди

Local

image

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига “Шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатори) врачлик пунктларини ташкил этиш ҳақида”ги петиция жойлаштирилди.

Таъкидланишича, Марғилон шаҳрида болаларга тиббий хизмат кўрсатадиган муассасаларнинг сони кам. Мавжудларининг ҳам иш вақти умумий асосда белгиланган. 

Аксарият ҳолларда болаларда касаллик ҳуружи сутканинг тун вақтига тўғри келади. Шундай пайтларда Марғилон шаҳар, Сой бўйи кўчасида жойлашган болалар шифохонасида навбатлар кўпайиб, болаларни ҳаттоки стационар даволанишга ҳам олиб қолиш учун шароитлар йўқ.

“Тунги вақтларда шифокорлар етишмайди. Навбатчиликда қолган атиги 3 ёки 4 та шифокор навбатда турган одамларга хизмат кўрсата олмайди. Уларнинг кўпчилиги ҳам педиатр эмас”, дейилади хабарда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этиш таклиф қилинган.


Rate Count

57

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic