Қишлоқ хўжалиги вазирлиги картошка нархининг ошганига изоҳ берди
Жамият
−
21 Январь
8053Аввалроқ, Ўзбекистонда картошка нархи 1 ойда салкам 13 фоизга ошгани ҳақда хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолисининг картошкага бўлган йиллик талаби 4 миллион тоннани ташкил этади. 2024 йилда мамлакатда жами 3,7 миллион тонна, шундан асосий майдонда 2,7 миллион тонна ва такрорий экин сифатида 1 миллион тонна картошка етиштирилган. Мазкур ҳосилнинг 600 минг тоннаси кейинги мавсумда экиш учун уруғлик сифатида захира қилинган ва табиий йўқотиш 100 минг тонна (3%) атрофида белгиланган.
2024-2025 йил қиш ва баҳор мавсуми учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан жалб қилинган тайёрлов корхоналари томонидан 245,5 минг тонна картошка захирага жамғарилган ва fsp.agro.uz онлайн платформаси орқали субъектлар кесимида мониторинг йўлга қўйилган.
Захирага жамғарилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига чиқариш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар 10 кунлик тармоқ жадвали ҳудудлар кесимида тасдиқланиб, ижросини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборилган.
Жорий йил 20 январь ҳолатига маҳаллий ҳокимликлар томонидан жалб қилинган тайёрлов корхоналари томонидан жами 6,3 минг тонна картошка ички бозорларга савдога чиқарилган, захира қолдиғи 239,2 минг тоннани ташкил қилади.
LiveБарчаси