Қишлоқ хўжалиги вазирига янги маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
19 Март 2020 12485 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Алишер Нематуллаевич Шукуров Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисод, инновацион ривожланиш ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Алишер Шукуров Тошкент Давлат юридик университетининг ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича бакалавр даражасини ва Германиянинг Грайфсвалд университетининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги фанлар магистри даражасини олган.
Алишер Шукуров бунгача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон бош бошқарувида турли лавозимларида ишлаб, хусусан халқаро лойиҳа ва дастурларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь