Қишки Олимпия ўйинлари якунланди (фоторепортаж)
Спорт
−
21 Февраль 2022
5646Кеча, 20 февраль куни Хитой пойтахти Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Олимпия ўйинларида 91 давлатдан спортчилар иштирок этди, 7 та спорт тури (15 та йўналиш) бўйича 109 та совринлар тўплами ўйналди. Медаллар ҳисоби бўйича ғолиб 16 олтин, 8 кумуш, 13 бронза медалини қўлга киритган Норвегия терма жамоаси бўлди. Иккинчи ўринни Германия жамоаси (12-10-5), учинчи ўринни Хитой жамоаси (9-4-2) эгаллади.
Мукофотларнинг умумий сони бўйича биринчи ўринни норвегияликлар (37), иккинчи ўринни руслар (32), учинчи ўринни немислар (27) эгаллади.
Пекин ёзги ва қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган биринчи шаҳар бўлди. 2008 йилда ёзги Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳам Пекиндаги Миллий стадионда бўлиб ўтган.
Навбатдаги қишки Олимпия ўйинлари 2026 йилда Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси