“Қирол тахтга ўтириб, пастдагиларга қарайди ва уларга буйруқ беради” — Путин
Олам
−
19 Март 2020
10820Россиянинг ТАСС нашри “Владимир Путинга 20 та савол” лойиҳасида мамлакат раҳбари билан суҳбатлашди. Ушбу суҳбатда Президент уни қирол, деб аташаётганига ўз муносабатини билдирди.
“Бу нотўғри... Мен ҳар куни ишлайман, мен ҳукмронлик қилмайман".
Унинг қўшимча қилишича, “қирол — бу тахтга ўтириб, юқоридан қуйида ўтирганларга қарайди ва шундай дейди: “Бу ерда мен буйруқ бераман ва у ерда нимадир қилишади. Ўзи эса бош кийимларини кийиб кўриб, фақат кўзгуга термулади”.
Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 2024 йил мамлакат раҳбарлиги учун бўладиган сайловларда Путин номзоди илгари сурилиши масаласига муносабат билдирган эди.
“Аввало, 2024 йилгача анча вақт бор. Путинни бирор жойга кузатиб қўйишга ҳожат йўқ. Қилинадиган бошқа ишлар кўп. Бу мавзуда Президентнинг ўзи қуйидаги фикрни билдирди: “2024 йил келсин – кўрамиз”, деган Дмитрий Песков.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь