Қирғизистондаги ОТМга имтиҳонсиз олиб кириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Жамият 2291
image

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Қирғизистон Республикасининг Ўш тиббиёт университетига имтиҳонларсиз ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Марғилон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Я.А. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикаси Ўш тиббиёт университетига кириш имтиҳонларисиз ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×