Қирғизистоннинг яна бир собиқ Бош вазири қамоққа олинди
Олам
−
04 Август 2021
6006Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири Темир Сариев “Қумтор” олтин конини ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш чоғида коррупцияга йўл қўйилгани бўйича очилган иш доирасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) хабар берди.
Собиқ Бош вазир экологик зарар суммасини камайтириб кўрсатишда гумонланмоқда.
“Тергов ҳаракатлари натижалари ва иш бўйича олинган далиллар асосида 3 август куни тергов Сариевни ҳибсга олишга қарор қилди. У МХДҚ тергов изоляторига жойлаштирилган”, дейилади хабарда.
Темир Сариев Иқтисодиёт вазири ва тегишли Давлат комиссияси раиси бўлган пайтда “Қумтор” конининг ишидан атроф -муҳитга етказилган зарар миқдорини бир неча миллиард сомга камайтирганликда гумон қилинмоқда.
Бундан аввал мамлакатнинг икки собиқ Бош вазири Муҳаммадмедкали Абилгазиев ва Омурбек Бабанов "Қумтор" конини ўзлаштириш лойиҳасида коррупцияга йўл қўйишда гумонланиб ҳибсга олинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2 август куни республиканинг собиқ раҳбари, 2005 йилги инқилобдан кейин Россияда яшаган Aсқар Aкаев Қирғизистонга қайтганди. Бишкекда у аввал сўроққа тутилган, кейин Президент Садир Жапаров томонидан шахсан қабул қилинган. Расмийлар жаноб Aкаев уларга Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси билан “Қумтор” кони бўйича юзага келган можарода ёрдам беришига умид қилмоқда.
LiveБарчаси