Қирғизистоннинг собиқ Бош вазири ҳибсга олинди
Олам
−
26 Январь 2021
11378Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Муҳаммадмедкали Абилгазиев ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Бу ҳақда “24.kg” ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, аввалроқ у сўроққа чақирилган, шундан сўнг унга ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилингани тўғрисида хабарнома тақдим этилган. Бундан ташқари, хабарда кўрсатилишича, Абилгазиев “Қумтор” олтин кони билан боғлиқ ишга жалб қилинган.
Абилгазиев Қирғизистон Ҳукуматини 2018 йилдан 2020 йил июнигача бошқарган. Ўтган йилнинг 15 июнида у ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди.
2020 йил октябрь ойи ўрталарида аввалги ҳокимият парламент сайловларидан кейинги норозиликлар натижасида истеъфога чиққанидан сўнг, Абилгазиевнинг Республикадан чиқиб кетиши тақиқланди.
LiveБарчаси