Қирғизистоннинг биринчи президенти башорат китоб чиқарди
Олам
−
20 Сентябрь 2023
9683Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий билан ҳаммуаллифликда “Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг йирик рақамли сиклини башорат қилишнинг математик моделлари (2020-2050)” номли монографиясини чоп этди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарига яқин манбаларга таяниб, “Окой город” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, китоб “Москва давлат университетининг кўзга кўринган олимлари асарлари” туркумида чоп этилган.
Монографияда жаҳон иқтисодиёти ривожланишидаги олтинчи асосий Кондратиефф сиклини ифодаловчи яқинлашиб келаётган рақамли иқтисодиётнинг (2020-2050) математик асослари тизимли равишда баён этилган.
Китобнинг биринчи қисми мувозанатсизлик ва беқарор иқтисодий ривожланишни башорат қилиш учун энг мос келадиган Шумпетер-Кондратиевнинг узоқ муддатли иқтисодий ривожланишининг инновацион-циклик назариясини таҳлил қилишга бағишланган.
Иккинчи қисмида эса ўз самарадорлигини амалда кўрсатган ва иқтисодиётдаги инқироз ҳодисаларини қисқа ва ўрта муддатли прогнозлаш учун мўлжалланган математик моделлар мавжуд. Узоқ муддатли прогнозлаш моделлари ахборот ишлаб чиқариш тезлигига қараб технологик тараққиётни ҳисоблаш ва башорат қилиш учун ахборот моделига асосланади.
Китобнинг учинчи қисмида Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” мегалойиҳаси ва Россиянинг темир йўл тармоғини кенгайтириш ва юқори тезликда модернизация қилиш лойиҳасининг рақамли даврида амалга оширилган миллий, минтақавий ва глобал лойиҳаларни моделлаштириш ва прогнозлаш мисоллари келтирилган.
“Китоб глобал динамиканинг номутаносиб ва беқарор жараёнларининг узоқ муддатли ривожланишини математик моделлаштириш ва прогнозлаш масалалари билан қизиқувчи бакалавриат талабалари, магистрантлар ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган”, дейилади китоб тавсифида.
Маълумотга ўрнида, Асқар Акаев 1990 йил октябрь ойида Қирғизистон ССР раҳбари этиб сайланган. 1991 йил август ойида у республиканинг биринчи президенти бўлди ва 2005 йилгача мамлакат бошида қолди. Акаев мамлакатда бўлиб ўтган Лола инқилоби оқибатида ҳокимиятдан маҳрум бўлди. Инқилоб даврида у лавозимини тарк этди ва оиласи билан мамлакатдан қочиб кетди. Ўшандан бери Қирғизистоннинг биринчи президенти Москвада яшаб, дарс бериб келади. У фахрий профессор, Россия Фанлар академияси академиги, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети мураккаб тизимлар илмий-тадқиқот институти бош илмий ходими, физика-математика фанлари доктори.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Қирғизистон Бош прокуратураси Асқар Акаевга нисбатан “Қумтор” олтин кони билан боғлиқ жиноий иш бўйича терговни тўхтатганди. Май ойида эса Акаев рафиқаси Майрам Акаева билан Қирғизистонга келгани айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь