Қирғизистондан Ўзбекистонга цемент экспорти тикланди
Жамият
−
22 Май 2019
6998Бугун, 22 май куни Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига цемент етказиб бериш тикланди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур масала юзасидан Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида музокаралар ўтказилган.
Маълумот учун, бир ҳафта аввал Қирғизистондан цемент импортининг тўхтатилгани сабабли чегарада кўпгина юк машиналари тўпланиб қолганди.
Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистонга қирғиз цементи нега киритмаганига расмий изоҳ берилмади.
LiveБарчаси
Қашқадарёнинг Ғелон қишлоғига қор ёғди.
19 Апрель