Ўзбекистонда блокланган нашр Қирғизистонда ҳам ёпилиши мумкин

Жамият

image

Бишкек прокуратураси “Клооп Медиа” жамоат фондини (Kloop.kg сайти) тугатиш тўғрисида судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда “Настоящее Время” нашри хабар берди.

“Клооп Медиа” жамоат фонди (Kloop.kg сайти) ҳокимиятни обрўсизлантирадиган материаллар тарқатгани туфайли Бишкек прокуратураси томонидан Октябрь ва Первомайский туман судларига уни тугатиш тўғрисида даъво аризаси киритилган.  

Унга кўра, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) “Клооп” материаллари ҳозирги ҳукуматнинг сиёсатини кескин танқид қилишга қаратилганини маълум қилган.

Аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Қирғизистонда “Барселона” футбол клуби академияси очилиши юзасидан суриштирув эълон қилган нашр журналистларини танқид қилган эди.

Жапаров “ўзини мустақил журналист деб атайдиганлар қирғиз халқига фойда эмас, фақат зарарига ўйнаши”ни айтиб, энди уларнинг фаолияти “бундай давом этмаслиги”га урғу берган.

Бундан олдин “Клооп” журналистик суриштирув ўтказиб, “Барселона” футбол клуби франшизаси эгалари орасида МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг яқинлари борлигини аниқланган эди. 

Шундан сўнг, Садир Жапаров ҳам журналистларнинг маълумотларини тасдиқлаган, фақат лойиҳа хусусий маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётгани, давлат бюджети сарфланмаганини айтиб ўтган.

Маълумот ўрнида, мустақил нашр ўз фаолиятини 2007 йил июнь ойида бошлаган ва у янгиликлар “лента”сидан ташқари, ҳисобот бериш, маълумотларни ўрганиш ва коррупцияга оид таҳлиллари билан машҳур. Шунингдек, “Клооп Медиа” давлат ОАВ реестрига киритилмагани,ташкилот низомида эса маълумот тарқатилиши кўрсатилмагани даъво қилинмоқда. Нашр Ўзбекистонда ҳам блокланган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Qirg‘iziston

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар