Қирғизистонда собиқ президентнинг қўриқчиси қўлга олинди

Олам

image

Бугун, 8 август куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг қўриқчиси Эркин Мамбеталиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

У мамлакатдаги уюшган жиноятчилик гуруҳларининг раҳбари ҳамда “қонундаги ўғри” мақомини олган биринчи қирғиз миллатига мансуб шахс – “Коля Қирғиз” лақаби билан танилган жиноий авторитет Қамчибек Кўлбоевнинг жиноий гуруҳига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Эркин Мамбеталиев Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хизмат суиистеъмолига қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Чинибек Алиевни ўлдирганликда айбланган. 2008 йилда Олий суд Мамбеталиевни бир неча киши, жумладан депутат Жиргалбек Сурабалдиевни ўлдиришда иштирок этганликда айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. Бироқ 2010 йил апрель воқеаларидан кейин суд ишни кўриб чиқиб, амнистия қўллади ва у тўғридан тўғри суд залидан озод қилинган.

2023 йилнинг декабрь ойида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси уюшган жиноий гуруҳнинг марҳум раҳбари Қамчибек Қўлбоев (“Коля Қирғиз”)га алоқадор тадбиркорларни қўлга олган. Гумонланувчилар “қонундаги ўғри” деб аталган “Коля Қирғиз” ҳомийлигидан фойдаланиб, россиялик инвесторларнинг пулларини алдов йўли билан ўзлаштириб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда амалдаги ҳокимиятни эгаллаб олишга уринган гуруҳ режаси тўхтатиб қолинганди. Ҳокимиятни эгаллашга уринган ушбу гуруҳдан депутатнинг гувоҳномаси топилди. Шунингдек, Қирғизистонда МДҲ давлатларидан бирининг ҳудудида теракт тайёрлашда гумон қилинган шахс қўлга олингани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Алмазбек Атамбаев Эркин Мамбеталиев президент қўриқчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг