Қирғизистонда МДҲ давлатларидан бирида теракт тайёрлаган шахс қўлга олинди
Олам
−
27 Июль
4149Қирғизистонда МДҲ давлатларидан бирининг ҳудудида теракт тайёрлашда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
“Ўтказилаётган аксилтеррор тадбирлари давомида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси, Қирғизистон Республикаси фуқароси, яширин террорчилик гуруҳининг бир қисми сифатида МДҲ мамлакатларидан бирида теракт уюштиришга тайёргарлик кўраётганликда гумон қилиниб, ушланиб, тергов изоляторига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирча тергов манфаати учун исм ва фамилияси эълон қилинмаган ҳибсга олинган шахснинг барча ҳаракатлари “террорчи ташкилотлардан бирининг эмиссарлари томонидан мувофиқлаштирилган” мессенжерлар ёрдамида амалга оширилган.
Террорчи гуруҳ номи ҳам эълон қилинмаган. Матбуот маркази хабарига кўра, гумонланувчи жиноят содир этишга уринишдан олдин “халқаро террорчи ташкилот етакчисига содиқликка қасамёд қилган”.
“Ушбу факт бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳамкор разведка хизматлари билан биргаликда террорчилик гуруҳининг бошқа иштирокчиларига нисбатан суриштирув ишларини олиб бормоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси