Қирғизистонда Президент администрацияси ташкил этилди

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Президент маъмурияти ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Kabar.kg” ёзмоқда.

Унга кўра, Президент маъмурияти аввалги Президент ва ҳукумат идоралари асосида шакллантирилган.

Шунингдек, давлат раҳбарининг фармони билан:

  • Суюнбек Сапарбекович Касмамбетов Қирғизистон Республикаси Президенти маъмуриятининг раҳбари этиб тайинланди ва аввалги лавозимидан озод этилди;
  • Медербек Aсанбекович Сатев Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва илгари ишлаган лавозимидан озод этилди;
  • Бектур Рисбаевич Зулпиев Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди ва илгари ишлаган лавозимидан озод этилди;
  • Женишбек Aсанкулович Aсанкулов Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 21 апрель куни ўтказилган референдумда сайловчиларнинг қарииб 80 фоизи президентлик бошқарув шаклига ўтишни ёқлаб овоз берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Жапаров

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг