Қирғизистонда одамларни қийнаган ички ишлар ходими қўлга олинди

Олам

image

Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида Октябрь тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходими пора олиш ва қийноқлар қўллагани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Полиция ходими С.A.Ш. Ҳарбий прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ИИВ Ички тергов хизмати билан ҳамкорликда ушланган.

Тергов материалларига кўра, Октябрь тумани ИИБ мансабдор шахслари зўрлаш моддаси бўйича очилган жиноият ишини ни тугатиш ҳамда бу орқали 500 минг сом миқдорида пора ундириш мақсадида 2024 йилнинг сентябрь ойида икки нафар фуқаро K.A. ва A.Н.гa нисбатан қийноқ қўллаган.

Ҳозирда жиноятга алоқадор барча шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга қаратилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ИИБ биносида судланувчининг акасини калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган ИИБ ходими 9 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Инспектор сўровхонага олиб кирмасдан, судланувчининг акасини қўлларини орқага қайирган ҳолда қаддини буккан ҳамда қорин қисмига тиззаси билан зарба берган. Сўнгра уни ерга йиқитиб, унинг юз ва қорин қисмларига зарба бериб, оғир тан жароҳати етказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек шаҳри Ички ишлар бўлими Октябрь тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг