Қирғизистонда мамлакатга Ўзбекистондан сабзавот ва меваларни олиб кирмаслик таклиф этилди
Жамият
−
24 Июнь
15181Қирғизистонда Ўзбекистондан сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлаш таклиф этилди. Бу ҳақда бугун, 24 июнь куни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг VII чақириқ “Йиман Нуру” сиёсий партиясидан сайланган депутати Балбак Тулобоев Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва ҳудудий ривожланиш масалалари қўмитасининг йиғилишида маълум қилди.
Қайд этилишича, депутат Ўзбекистон ва Туркманистондан сабзавот ва мевалар (резаворларни ҳам) олиб киришга тақиқ жорий этишни таклиф қилган. Шунингдек, у нутқи давомида маҳаллий фермерларга ўз маҳсулотларини бозорга чиқаришга ёрдам бериш учун шундай чора зарурлигини билдирган.
“Нега ўзимизники бўла туриб, бошқаларни бойитиб, уларнинг маҳсулотларини сотиб олишимиз керак? Биз маҳаллий сабзавот, мева ва резаворларни нафақат экспорт, балки истеъмол қилмоқчимиз”, дейди депутат.
Унинг айтишича, Ўш вилояти деҳқонлари ҳам помидор нархи тушиб кетганидан нолияпти, тарвуз, полиз ва сабзавот Ўзбекистон ва Туркманистондан Қирғизистонга олиб келингани боис уларнинг маҳсулотини ҳеч ким харид қилмай қўйган.
Бунга жавобан Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Кубат Кусейинов тегишли масалани кўриб чиқилишини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь