Қирғизистонда Ленин, Путин ва Айтматов ҳайкали ўрнатилди
Олам
−
07 Октябрь 2019
5540Қирғизистондаги ЗИЛ тоғ-чанғи курорти ҳудудида Чингиз Айтматов, Владимир Ленин ва Владимир Путиннинг бронза ҳайкаллари ўрнатилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Курорт ишчиларининг айтишича, Путиннинг ҳайкали ёнига миннатдорчилик изҳори битилган тошлавҳа қўйилиши ҳам режага киритилган.
Курорт пойтахт Бишкек шаҳридан 35 км масофада жойлашган. Ҳозир янги ҳайкаллар ўрнатилган жойда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, қирғизистонликларнинг кўпчилиги Путин монументи учун жой яхши танланмаганини айтмоқда. Негаки ҳайкал ҳожатхонага яқин жойга ўрнатилган.
Маълумот учун, 2018 йил май ойида Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Қўрғон областида “Ватанга хизмат” ёдгорлиги очилган.
Дастлаб ёдгорлик марказида Владимир Путиннинг монументи ўрнатилган, аммо ёдгорлик очилишига 2 кун қолганда монумент олиб қўйилган. Ўшанда Россия давлат Думаси депутати Александр Ильтяковнинг ташаббуси билан қилинган лойиҳа Президент администрациясининг қаршилиги билан чала қолган эди.
LiveБарчаси