Қирғизистонда қор ёғди
Олам
−
02 Сентябрь
47090Қирғизистоннинг 3200 метр баланд тоғли ҳудудидан ўтган “Бишкек-Ўш” автомобиль йўлининг “Тоо-Ашу” ва “Ала-Бель” довонларида айни дам қор ёғиб турибди. Бу ҳақда мамлакатнинг Транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб, “24.kg” хабар берди.
“Ҳавони қуюқ туман қоплаган бўлиб, ҳозирда ёмғир ва қор ёғиши кузатилмоқда. Лекин қор бир зумда эриб бормоқда”, дейилган вазирлик хабарида.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Норин, Иссиқкўл, Чуй ва Талас вилоятларида йўллар очиқ. “Бишкек-Ўш” автомобиль йўлида ҳам ҳаракат одатдагидек давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Қозоғистон шимолидаги Оқмола вилоятида қор ёғиши сабабли республика ва вилоят аҳамиятига эга йўлларнинг бир қанча участкаларида транспорт ҳаракати чекланганди.
LiveБарчаси