Қирғизистонда қизамиқ авж олди

Олам

image

Қирғизистонда йил бошидан буён 4 минг 484 кишида қизамиқ касаллиги аниқланган. Бу ҳақда Республика иммунопрофилактика марказига таяниб, “24.kg” хабар берди. 

Нашрга кўра, қизамиқ вирусининг фаол тарқалиши Бишкек, Жалолобод ва Чуй вилоятларида кузатилмоқда, бу ерда вируснинг юқиши уюшган гуруҳлардаги эмланмаган болалар орасида содир бўлади. Бошқа ҳудудларда ҳам фаол эпидемиялар мавжуд. 

Касалликнинг олдини олиш учун қизамиқ ва қизилчага қарши вакцина билан мунтазам эмлаш доирасида қизамиқ ва қизилчага қарши такрорий эмлаш амалга оширилмоқда. Қўшимча эмлаш кампанияси Бишкек, Ўш шаҳарлари, Ўш ва Чуй вилоятларида ҳам давом этмоқда, уларда 472 минг 476 бола (78 фоиз) вакцина олди. Жалолобод вилоятида қизамиқ касаллиги кучайиши муносабати билан уюшган гуруҳлардаги болалар ўртасида қўшимча эмлаш ишлари бошланди. Бундан ташқари, барча ёшдаги алоқада бўлган шахслар 72 соат ичида шошилинч равишда эмланади”, дейилади хабарда.

Мутахассислар қизамиқ асоратлари туфайли хавфли эканлигини эслатиб, ота-оналарни фарзандларини ҳимоя қилишга, эмлашга чақирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи ўрталарида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) халқаро миқёсда эмлаш қамровининг камайиши туфайли қизамиқ билан касалланиш ва ўлим ҳолати ортиб бораётганидан  огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон қизамоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг