Қирғизистонда Фаластин элчихонаси очилади
Олам
−
28 Август 2023
3037Фаластин Ташқи ишлар вазири Риёд Ал-Малики 27-28 август кунлари ташриф билан Қирғизистонга келди. Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари даражасида бўлиб ўтган расмий музокаралардан сўнг, томонлар Бишкекда Фаластин элчихонасини очишга келишиб олган. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Жээнбек Қулубоев Қирғизистон ТИВ бу борада Фаластин томонига зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган. Қирғизистон томони бир вақтнинг ўзида Фаластиндаги элчихоналаридан бирини аккредитация қилмоқчи.
Мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, жумладан, Фаластин, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардаги вазият юзасидан фикр алмашилган.
Қирғизистон томони халқаро майдонда биродар Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва Фаластин-Исроил можаросини халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг тегишли резолюциялари асосида тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь