Қирғизистонда депутат энергетика вазирини жавобгарликка тортишга чақирди

Олам

image

Қирғизистон парламенти мажлисида депутат Тазабек Икрамов энергетика вазири Таалайбек Ибраевни қиш даврига тайёр эмаслиги учун танқид қилди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Депутат Тазабек Икрамовга кўра, давлатга зарар етказадиган одамлар ҳокимиятга келган.

“Сиз фақат чироқларни ўчириш учун келасиз, худди 2009 йилдаги каби. Нима учун 2010 йилдан бери узилишлар бўлмади? Сиз ҳокимиятга келгунингизга қадар узилишлар бўлмаган”, деган депутат мажлисда.

Вазир мамлакатда бу йилги каби совуқлар бир неча йил бўлмаганини таъкидлаб, депутатнинг фикрига қарши чиқди. 

“Кимдир жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва ишлаши керак. Ҳали бундай одамлар йўқ. Мен ўз амал курсимни ушлаб турганим йўқ. Агар кимдир менинг ўрнимга келиб, мамлакатни қийин вазиятдан олиб чиқишини айтса, мен кетаман”, дея энергетика вазири депутатга жавоб берган.

Тазабек Икромов вазирни ишдан бўшатиш ўрнига жавобгарликка тортиш кераклигини айтган.

Қирғизистон энергетика вазирлиги мамлакатда электр ўчирилганини тан олган. Агар электр энергиясида узилишлар бўлмаса, одамлар бир ой давомида ёруғликсиз қолишлари мумкин, чунки таъмирталаб ускунани тиклаш керак бўлади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг