Қирғизистонда давлат тўнтаришига тайёрланганлар қўлга тушди (видео)

Олам

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари “эҳтимолий давлат тўнтариши иштирокчилари”ни оммавий ҳибсга олди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “24.kg” агентлиги хабар берди.

Агентлик ҳисоботида қайд этилишича, бир гуруҳ шахслар ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёрланаётган бўлган. Махсус хизмат томонидан аниқ ким ҳибсга олингани очиқланмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бу маълумотга ҳозирча расмий равишда изоҳ бермаган.

Таъкидлаш жоизки, бундан 13 йил олдин, яъни 2010 йилнинг апрель ойида Қирғизистонда давлат тўнтариши бўлган. Мамлакат тарихидаги энг қонли воқеаларнинг бирининг оқибатида ҳокимият алмашган, давлат раҳбариятининг деярли барчаси қочиб кетган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Алибек Бейжановнинг мақоласида ўқишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия ва Озарбайжонда ҳам давлат тўнтариши ўтказишни режалаштирган бир гуруҳ шахслар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон давлат тўнтариши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг