Озарбайжонда Эрон кўмаги билан давлат тўнтариши тайёрлаётган гуруҳ аниқланди
Олам
−
16 Май 2023
9558Бугун, 16 май куни Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси Эрон махсус хизматлари томонидан ёлланган ва мамлакатда диний давлат яратишни режалаштирган бир гуруҳ республика фуқаролари фош этилгани ҳақида хабар берди.
Аниқланишича, Руфулла Охундзода ва унинг ўғли Алмурсал Охундзода Эрон махсус хизматлари билан ҳамкорликда қуролли тартибсизликлар келтириб чиқариш, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартириш орқали мамлакатда диний давлат барпо этиш, жамиятда таниқли ва мансабдор шахсларга суиқасд уюштириш мақсадида “қаршилик отрядлари”ни ташкил этиш бўйича махсус чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан.
Расмий баёнотда айтилишича, Охундзоданинг отаси ва ўғли ўлдирилиши режалаштирилган амалдорлар ва жамоат арбоблари рўйхатини тузиб, уни гуруҳ аъзоларига топширган. Шунингдек, улар гуруҳидагиларга ўқотар қурол сотиб олиш ва “Молотов коктейли” тайёрлаш ҳақида кўрсатма берган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, операция давомида “Гисас 313” (“Қасос 313”) деб номланган гуруҳнинг етти нафар аъзоси ва бошқа шахслар қўлга олиниб, судга тортилган. Гуруҳ аъзолари хориждан олинган маблағларни диний радикализм ва бошқа қўпорувчилик фаолиятини тарғиб қилиш учун ишлатганликлари аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь