Қирғизистонда бўлган зилзила Ўзбекистонга сезилди

Жамият

image

Бугун, 12 сентябрь куни Қирғиз Республикасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 14:47 соат да юз берган. Зилзила магнитудаси 3,9, чуқурлиги 16 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 251 км жанубий-шарқда жойлашган.

Зилзила координаталари:  41,25 даража шимолий кенглик, 72,22 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Андижон вилоятида 2 балл, 49 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 55 км.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 август куни Бухорода зилзила содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг