Қирғизистонда ҳокимиятни қўлга киритишда гумонланган депутат “сувдан қуруқ чиқди”
Олам
−
22 Декабрь 2021
6962Қирғизистон парламенти депутатлари ҳокимиятни эгаллаб олишга уринганликда гумон қилинаётган депутат Бакитбек Жетигеновни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишдан бош тортди. Бу ҳақда ТАССга олий қонун чиқарувчи орган матбуот хизмати хабар берган.
“Депутатлар Бош прокуратурага Жетигеновни жиноий жавобгарликка тортишга розилик беришдан бош тортди”, деган матбуот хизмати вакили.
Унинг сўзларига кўра, бу қарорга 88 нафар депутат овоз берган.
Жетигенов шу йилнинг ноябрь ойи охирида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, у ўз сафдошлари билан биргаликда 28 ноябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг Республика пойтахтида тартибсизликлар уюштириш ва мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритиш ниятида бўлган.
Бу ишда яна бир неча киши гумон қилинмоқда, улар орасида Яшиллар партиясидан собиқ номзодлар ҳам бор.
Таъкидланишича, депутатлик корпусининг ушбу қарори муносабати билан Жетигенов яқин кунларда ҳибсдан озод этилиши керак. Қирғизистонда парламентарийлар олий қонун чиқарувчи орган рухсат берганидан кейингина жавобгарликка тортилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Қирғизистонда Бишкекдаги Первомайский туман суди ҳокимиятни зўравонлик билан тортиб олишга тайёргарлик кўрган гумонланувчиларни ҳибсга олганди.
LiveБарчаси