Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёрланган шахслар қамоққа олинди

Олам

image

Қирғизистонда Бишкекдаги Первомайский туман суди ҳокимиятни зўравонлик билан тортиб олишга тайёргарлик кўрган гумонланувчиларни ҳибсга олди. Бу ҳақда Республика Олий суди матбуот хизмати хабар берган. 

“Бишкек шаҳар Первомайский туман судининг 2021 йил 27 ноябрдаги қарори билан гумон қилинувчи Бикитбек Жетигеновга нисбатан терговга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди, яъни у 2022 йил 26 январга қадар Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида сақланади”, деган матбуот хизмати вакили. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу иш бўйича яна саккиз нафар айбланувчига нисбатан суд томонидан худди шундай эҳтиёт чораси танланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Қирғизистонда ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишни режалаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берилди. Маълумотларга кўра, бир гуруҳ шахслар 28 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловлардан сўнг дарҳол мамлакатда провокациялар уюштириш ва ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришни, кейин эса ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишни режалаштирган. Тергов маълумотларига кўра, бу гуруҳ раҳбарияти таркибида парламент аъзолари ва собиқ юқори лавозимли амалдорлар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг