Қирғизистонда ҳам тозалаш. Ўзбекистонга алоқадор жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
3-саҳифа
−
04 Декабрь 2023
20577Қирғизистонда қалбаки пуллар савдоси билан шуғулланган трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Бишкек шаҳрида “Қалбаки пул ва қимматли қоғозлар тайёрлаш” моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида Туркияда ишлаб чиқарилган қалбаки долларлар билан савдо қилган икки қирғизистонлик – Ж.К.А. ва М.К.Т. жиноий иш билан қўлга олинган.
Қўлга олинганлар Ўзбекистон ва Туркия фуқаролари билан тил бириктириб, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қалбаки пулларни қайта сотиш ва муомалага киритишни амалга оширганлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳозирда қалбаки банкнотларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланган бошқа шахслар аниқланмоқда.
LiveБарчаси