Қирғизистон ЕОИИга аъзо бўлмаган давлатларга чорва моллари экспортини тақиқлади
Олам
−
27 Ноябрь 2020
6311Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тижорат банкларини Қирғизистондаги хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар бўйича тўловларни ўтказиш бўйича огоҳлантирмоқда.
Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жабборов имзолаган ва Марказий банкка йўлланган хатда айтилишича, Қирғизистон Ҳукуматининг жорий йил 19 ноябрдаги қарори билан мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқари олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ ўрнатилган.
Қирғиз Республикаси Ҳукумати қарори билан тирик қорамоллар, қўй ва эчкиларни 6 ой давомида экспорт қилишга вақтинчалик тақиқ жорий қилинган.
“Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда иқтисодий муаммолар ва кутилмаган зарарларнинг олдини олишда кўмаклашиш мақсадида Қирғизистондан қарор иловасида келтирилган чорвачилик товарларини, шу жумладан, қорамол, қўй ва эчкиларни олиб келиш бўйича Ўзбекистон хўжалик юритувчи субъектлари томонидан имзоланган импорт шартномаларга мувофиқ хорижий ҳамкорларга тўловларни амалга оширмаслик бўйича республикада фаолият юритаётган тижорат банкларига тегишли кўрсатмалар берилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз”, дея огоҳлантирган қўмита.
Қирғизистон Ҳукуматининг ушбу чеклови ички бозорда гўшт нархи кўтарилиб бораётгани билан изоҳланган. Шунингдек, Ўзбекистон Қозоғистоннинг чора моллари экспортига ўрнатган чеклови сабаб Қирғизистондан чорва моллари сотиб олишни кўпайтиргани ҳам қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь