Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкумларни алмашади
Жамият
−
31 Январь
4259Қирғизистон ва Ўзбекистон судланган фуқароларни бир-бирларига топширади. Бу ҳақда "24.кг" хабар берди.
Қонун лойиҳаси Қирғизистон Жогорку Кенеш томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Бош прокурор ўринбосари Умуткан Қўнкубоева депутатларга Ўзбекистон Республикасида Қирғизистон Республикасининг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазо ўтаётгани ҳақида маълумот берди. Бу фуқароларнинг барчаси ўз ватанларида жазони ўташда давом этади.
Маълумот учун, мамлакатлар ўртасида маҳкумларни ўтказиш бўйича келишув 2024 йилнинг 18 июлида Тошкент шаҳрида тузилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 25 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон ва Италия ўртасида маҳкумларни экстрадиция қилиш ва ўтказиш тўғрисидаги қонун маъқулланган бўлса, 2024 йил 20 январда Ўзбекистон билан Эрон ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги 2023 йил 18 июнда Теҳронда имзоланган шартнома Сенат томонидан ратификация қилинди.
LiveБарчаси
Шаҳбоз Шариф Ўзбекистонга келди.
25 Февраль
Шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди.
25 Февраль