Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам Ҳайит байрами 30 мартда нишонланади
Олам
−
25 Март
20333Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам Ҳайит айёми 30 мартда нишонланиши эълон қилинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон мусулмонлари диний идораси Рамазон ойи 29 мартга қадар давом этиши, шунингдек, 30 март куни Ҳайит намози ўқилишини эълон қилган.
Қозоғистон мусулмонлари идораси ҳам Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Шариат ва фатво қўмитаси Туркий давлатлар ташкилоти муфтийлар кенгаши билан биргаликда муқаддас ойнинг бошланиш санасини белгилади.
“Иншооллоҳ, 2025 йилда Рамазон ойи 1 мартда бошланиб, 29 мартда тугайди. Қадр кечаси 26 мартдан 27 мартга ўтар кечасида киради, Рамазон ҳайити эса 30 март куни нишонланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда ҳам 30 март куни Иди Рамазон (Ид ал-Фитр) байрами нишонланиши маълум қилинганди.
LiveБарчаси