Қирғизистон Ўзбекистондан дафтар сотиб олишни тўхтатмоқчи
Олам
−
19 Июль 2023
12989Қирғизистон мактаб ўқувчилари учун дафтарни Ўзбекистон ва Россиядан сотиб олишни тўхтатиб, ўзида ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлиги коллегиясида вазир Қанибек Имоналиев маълум қилди, деб ёзмоқда "24.kg".
Унинг қайд этишича, аввалроқ меҳнат дафтарлари Ўзбекистон ва Россиядан олиб келинган.
“Биз чет элдан йилига 15 миллион дона дафтар олиб келардик. Энди уларда халқ қаҳрамонлари ва таниқли шахсларнинг суратлари босилади. Бу миллий ватанпарварлик ва миллий ишлаб чиқариш савиясини оширади”, дейди расмий.
Шунингдек, у жорий йилда Кембриж университети билан дарсликларни нашр этиш бўйича меморандум имзоланганини эслатди.
“Ҳозирда Оксфорд дарсликлари синовдан ўтказилмоқда. Жорий йилда 600 минг дона дарслик чоп этилиб, 1 сентябрдан фойдаланишга топширилади”, дея қўшимча қилди Қанибек Иманалиев.
LiveБарчаси