Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарани ёпгани рад этилди
Жамият
−
13 Март 2020
6258Аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга асосан Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарани ёпгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 13 март куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси чегара масаласида ахборот нотўғри талқин қилингани ва чегара ёпилмаганини маълум қилди.
Элчихона консулининг маълум қилишича, чегара ёпилмаган. Қирғизистон ҳукумати 2020 йил 1 мартдан бошлаб сўнгги 30 кун давомида коронавирус авж олган давлатларда бўлган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакат ҳудудига киришини вақтинча чеклаган.
Шу муносабат билан 1 мартдан кейин коронавирус авж олган ёки кенг тарқалаётган мамлакатларга бормаган ўзбекистонликлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Қирғизистонга бориши мумкин.
Маълумот учун, бугунги кунда коронавирус Хитойдан ташқари, Италия, Жанубий Корея, Эрон, Франция, Германия, Испания каби давлатларда кенг тарқалган.