Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарани кучайтирмоқда

Олам

image

Қирғизистон давлат чегара хизмати хавфсизликни таъминлаш мақсадида қирғиз-тожик ва қирғиз-ўзбек чегарасида қўшимча вақтинчалик портларни жойлаштирди. Ҳудудда режали разведка ва қидирув тадбирлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда “Anadolu” нашри Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизматига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Қирғизистонга Афғонистондан қочқинлар келиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ.

Қайд этиш керакки, Қирғизистон Афғонистон билан бевосита чегарага эга эмас.

“Чегара хизмати Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар, унга чегарадош Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Қирғизистон чегара хизмати қўшни давлатларнинг чегара ташкилоти билан ўзаро манфаатли маълумот алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Ўша куни Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Қирғизистон

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг