Қирғизистон СССРдан қолган мадҳиясини қайтадан ёзмоқчи
Олам
−
25 Октябрь
3876Қирғизистон ўз мадҳиясини қайтадан ёзмоқчи. Бунга сабаб унинг маънан эскирганлигидир. Бу ҳақда Қирғизистон парламент спикери Нурланбек Шакиев маълум қилди.
“Биз ҳозирги мадҳиямизни Совет Иттифоқи таркибидан чиққанимиздан сўнг қабул қилган эдик. Ҳозир биз оёққа турган ва тараққиёт йўлидан бораётган давлатмиз. Шунинг учун мадҳиямизни ўзгартиришимиз лозим”, деди у давлат арбоби Иманала Айдарбеков таваллудининг 140 йиллигига бағишланган тадбирда.
Маълумот учун, Қирғизистон давлат мадҳияси 1992 йил 18 декабрда Олий Кенгашининг қарори билан тасдиқланган. Дастлаб у уч банд ва нақаротни ўз ичига олган, аммо 2012 йил 27 декабрда Жогорку Кенешининг қарори билан иккинчи банд олиб ташланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қирғизистон давлат байроғини ўзгартирганди. Қозоғистонда эса жорий йилда давлат гербини ўзгартириш таклиф қилинди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев янги давлат гербининг энг яхши эскизини яратиш учун очиқ танлов эълон қилишни таклиф қилди.
Марям Чориева
LiveБарчаси